Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, аҳолининг шифокорлар билан таъминланиш даражаси қуйидагича (ҳар 10 000 аҳолига нисбатан):

  • терапевтик ихтисослиги бўйича – 10,8 нафар;
  • жарроҳлик ихтисослиги бўйича – 3,3 нафар;
  • акушер-гинекологлар (10 000 аёлга) – 3,2 нафар;
  • педиатрлар (0–14 ёшдаги 10 000 болага) – 8,3 нафар;
  • педиатрлар (0–17 ёшдаги 10 000 болага) – 7,1 нафар;
  • офталмологлар – 0,5 нафар;
  • отоларингологлар – 0,6 нафар;
  • фтизиатрлар – 0,2 нафар;
  • невропатологлар – 0,9 нафар;
  • психиатрлар – 0,3 нафар;
  • дерматовенерологлар – 0,3 нафар;
  • стоматологлар – 3,3 нафар;
  • санитария-эпидемиология гуруҳи шифокорлари – 1,4 нафар;
  • рентгенологлар ва радиологлар – 0,4 нафар;
  • онкологлар – 0,3 нафар.

Маълумотларда қайд этилишича, умумий таъминотда терапевт ва педиатрлар нисбатан юқори улушни эгаллаётган бўлса, онколог, фтизиатр ва психиатр каби тор мутахассислар сони нисбатан камроқ.