Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рим папаси: Фаластин давлатини тузиш — ягона ечим
Рим папаси Лев XIV Фаластин-Исроил можаросининг "ягона ечими" сифатида Фаластин давлатини тузиш ва уни тан олишни келтирди. Ватикан эса Фаластинни давлат сифатида аллақачон 2015 йилда, тахтни Франциск эгаллаб турган пайтдаёқ тан олган эди.
Фото: Domenico Stinellis/AP
Рим папаси Лев XIV кўп йиллик Фаластин-Исроил можаросининг "ягона ечими" сифатида Фаластин давлатини тузиш ва уни тан олишни келтирди. Ушбу баёнотни у якшанба куни, 30 ноябрда, Туркиядан Ливанга парвоз вақтида берди.
"Ҳозирги пайтда Исроил ҳанузгача бу қарорни қабул қилмаётганини ҳаммамиз биламиз, аммо биз уни ягона ечим, деб ҳисоблаймиз. Биз, шунингдек, Исроил билан ҳам дўстмиз ва икки томон ўртасида уларнинг барчаси учун адолатли бўладиган ечимга яқинлашишига кўмаклашиши мумкин бўлган воситачига айланишга интиламиз", — деб келтиради Reuters агентлиги Лев XIVнинг турк журналисти саволига жавобини.
27 ноябрда бошланган Туркияга ташриф, шунингдек, шундан кейинги Ливанга парвоз ва у ерда 2 декабргача бўлиш — май ойида сайланганидан бери Лев XIVнинг Рим-католик черкови раҳбари сифатидаги биринчи хорижий ташрифидир.
Ватикан Фаластинни давлат сифатида расман яна 2015 йилда тан олган. Бу Рим папаси Франциск тахтни эгаллаганидан икки йил ўтгач юз берган. Ватикан матбуот хизматида таъкидланишича, амалда давлат Фаластинни яна 2013 йилда, у БМТда кузатувчи-мамлакат мақомини олганидаёқ тан олган эди.
Ўшанда Исроил ТИВ Ватиканнинг қарорини Яқин Шарқдаги тинч сиёсий ечим жараёнига ҳисса қўшмайди, дея маълум қилганди.
Ноябр ўрталарида Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу охирги ойларда яна бир бор Фаластин давлатини тузиш йўл қўйиб бўлмайдиган ечим эканини айтди. Бунга қадар ҳам у сентябр ойида Ню-Йоркда бўлиб ўтган БМТ Бош Ассамблеясида сўзлар экан шундай қарорга қарши чиққан эди. Ўшанда у Фаластинни тан олгани ҳақида эълон қилган Франция, Буюк Британия, Австралия ва Канада ҳукуматлари қарорини "шармандали" деб атаган.
"Вазият чиндан ҳам жуда оғирлашганда, сиз таслим бўласиз. <...> Сизнинг шармандали қарорингиз бутун дунё бўйлаб яҳудийлар ва бегуноҳ инсонларга қарши терроризмни рағбатлантиради. Бу барчангиз учун доғ бўлади. <...> 7 октябрдан сўнг Қуддусдан бир миля узоқликда фаластинликларга давлат бериб қўйиш — бу 11 сентябрдан кейин Ню-Йоркдан бир миля узоқликда 'Ал-Қоида'га давлат бериб қўйиш билан баробар", — деган эди Нетаняҳу.
Мавзуга оид
16:52 / 29.11.2025
Исроил Ғарбий соҳилнинг шимолий қисмида йирик ҳарбий операция бошлади
13:17 / 29.11.2025
Исроил кучлари қуролсиз ва таслим бўлган икки фаластинликни отиб ўлдирди (видео)
09:12 / 25.11.2025
Исроилда уч генерал армиядан ҳайдалди
13:41 / 20.11.2025