Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ташқи савдо товарларига қўйилган чеклов ва тақиқлар бўйича ягона реестр жорий этилади
Ўзбекистон ҳудудига олиб кириладиган, олиб чиқиладиган ва транзит тартибда ўтувчи товарларга нисбатан қўлланадиган тақиқ ва чекловларни очиқ эшитилишини таъминлайдиган ягона электрон очиқ реестр жорий этилади. Бу Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасида билан кўзда тутилмоқда.
Ҳозирда товарларни божхона чегараси орқали олиб кириш ва олиб чиқишга оид чеклов ва тақиқлар ҳақидаги маълумотлар «Интеграциялашган тариф» интерактив хизмати базасига киритиладиган ахборот сифатида юритиб келинмоқда.
2026 йил 1 январдан бошлаб айнан шу база асосида Ўзбекистон ҳудудига олиб кириладиган, олиб чиқиладиган ва транзит тартибда ўтувчи товарларга қўйилган тақиқ ва чекловларни ўз ичига олган ягона электрон очиқ реестр ахборот хизмати юритилади.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасига қатор вазифалар юклатилади:
товарларга қўйилган барча тақиқ ва чекловлар рўйхатини тўлиқ шакллантириш;
«Интеграциялашган тариф»да «Ягона реестр» бўлимини жорий этиш ва унда тақиқ/чекловлар ҳақидаги маълумотларни реал вақт режимида, бепул тақдим этиш;
«Ягона реестр» орқали бериладиган маълумотларни ўз вақтида янгилаб бориш бўйича технологик йўриқнома ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
айрим товарларга қўйилган тақиқ ва чекловлар рўйхатини доимий равишда янгилаб бориш, сервиснинг узлуксиз ишлаши ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш.
Ягона реестрнинг жорий этилиши соҳадаги шаффофликни ошириш, тадбиркорлик субъектларининг ташқи савдо тартиботлари ва чекловлар ҳақидаги хабардорлигини кучайтиришга хизмат қилиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
18:34 / 14.02.2026
Тадбиркор шакар импорти учун божни олиб ташлашни сўради
15:57 / 14.02.2026
Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга янги қўллаб-қувватлаш чоралари ваъда қилинди
13:43 / 23.01.2026
Ўзбекистон ташқи савдоси: Хитой, Россия ва Қозоғистон етакчи шериклар
19:02 / 22.01.2026