Сўзининг аввалида давлат раҳбари ноз-неъмат етиштириб, эл дастурхонига қут-барака олиб кираётган барча меҳнаткашларга ўзининг чуқур ҳурмат-эҳтиромини изҳор этди.

«Сизларнинг нафақат қишлоқ хўжалиги, балки иқтисодиётни юксалтириш, аҳоли турмушини яхшилаш, озиқ-овқат хавфсизлиги борасидаги беқиёс ишларингиз ҳар қанча таҳсинга сазовор», – деди президент.

Учрашувда бу йил иқтисодиётнинг барча тармоқлари учун ютуқларга бой ва баракали йил бўлгани таъкидланди. Айниқса, халқимизнинг 3,5 миллиондан зиёд вакили меҳнат қилаётган қишлоқ хўжалигида катта марраларга эришилгани қайд этилди.