Жамият | 15:10 / 11.12.2025
30068
1 дақиқада ўқилади

Қамчиқда 16 ёшли қиз осма дор йўлидан қулаб тушди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода маълум муддат осма дор йўли арқонига осилиб турган қиз пастга қулаганини кўриш мумкин.

Фото: Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда Қамчиқ довонида осма дор йўлида аёл пастга қулагани ҳақида хабарлар тарқалди. Kun.uz ФВВ матбуот хизмати билан боғланиб, ҳолатга аниқлик киритди.

Маълум бўлишича, ҳолат бугун, 11 декабр куни содир бўлган: осма дор йўлида учаётган 16 ёшли қиз юзага келган носозлик сабаб пастга қулаб тушган. Тармоқларда тарқалган видеолавҳада қиз қулашидан аввал маълум муддат арқонни ушлаб, осилиб тургани, сўнгра пастга қулаб тушгани кўринган. 

ФВВ матбуот хизматига кўра, қиз зудлик билан шифохонага олиб борилган. Ҳозирда унинг аҳволи яхши экани билдирилди.

Аввалроқ Навоийда тегишли рухсатномаси бўлмаган иккита осма дор йўли фаолияти тақиқланганди.

Тайёрлаган:  Руслан Сабуров

Мавзуга оид