Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тақиқланган экинларни етиштириш: қамоқ жазоси тайинланганлар улуши пасайди
Тақиқланган экинларни етиштириш (Жиноят кодексининг 270-моддаси) бўйича 2024 йилда 1 875 нафар шахс судланган бўлса, 2025 йилнинг 11 ойида бу кўрсаткич 1 748 нафарни ташкил этди. Озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланганлар улуши 13,8 фоиздан 10,9 фоизга тушган.
Маълумотларга кўра, 2024 йилда Жиноят кодексининг 270-моддаси билан 1 875 нафар шахс судланган. Улардан 258 нафарига озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, 1 617 нафари эса озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларга (жарима, ахлоқ тузатиш ишлари, озодликни чеклаш, шартли ҳукм ва бошқалар) тортилган. Шунингдек, 8 нафар шахсга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилган.
2025 йилнинг 11 ойи мобайнида мазкур модда бўйича 1 748 нафар шахс судланган. Уларнинг 191 нафари озодликдан маҳрум қилинган, 1 557 нафарига эса озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар (жарима, мажбурий жамоат ишлари, ахлоқ тузатиш ишлари, озодликни чеклаш, шартли ҳукм) тайинланган. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари 4 нафар шахсга нисбатан қўлланган.
Солиштирма кўрсаткичлар:
- судланганлар умумий сони 127 нафарга камайган (1 875 → 1 748);
- озодликдан маҳрум қилинганлар сони 67 нафарга қисқарган (258 → 191);
- қамоқ жазоси улуши 13,8 фоиздан 10,9 фоизга тушган (−2,8 фоиз ф.п.).
Мавзуга оид
13:08 / 25.07.2025
Россиялик эркак Грецияда 118 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди
11:52 / 15.12.2024
Қашқадарёда ОТМ ҳовлисида унаштирилган қизини пичоқлаган йигитга ҳукм ўқилди
12:31 / 12.01.2021
Туркияда Ҳорун Яҳё номи билан танилган воиз 1075 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди
22:48 / 11.12.2019