Тошкент шаҳар транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармаси маълум қилишича, 34-сонли «Чилонзор метроси – Шифокорлар шаҳарчаси» автобус йўналишида ҳаракат схемаси қайта кўриб чиқилди.

Эндиликда автобуслар Шифокорлар шаҳарчасидан ҳаракатни бошлаганда қуйидаги тартибда йўналтирилади:

Қамарнисо кўчаси орқали Тошкент ҳалқа автомобиль йўлига чиқади;
ҳалқа йўлида ортга қайрилиб, Онкология маркази бекатини қамраб олади;
шундан сўнг Қамарнисо кўчаси бўйлаб ўз ҳаракатини давом эттиради.

Мутасаддилар йўловчилардан янгиланган ҳаракат схемасини инобатга олган ҳолда сафарларни режалаштиришни сўрамоқда.