Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин: РФ активларини мусодара қилиш евроҳудудга бўлган ишончга путур етказади
Россия президенти Владимир Путин Евроиттифоқ мамлакатларида музлатиб қўйилган Россия активларини Украинага молиялаштириш учун ишлатиш эҳтимолини “талон-торож” деб атади ва бундай қарор қабул қилинса, евро учун “оғир оқибатлар” бўлиши ҳақида билдирди.
Евроиттифоқнинг Украинага, иттифоқ давлатларида музлатилган Россия активларини гаров сифатида қўйиб, “репарацион кредит” ажратиши — бу “талон-тарож” бўлиб, унинг оқибатлари “оғир бўлади” ва евроҳудудга бўлган “ишончга путур етказади”. Россия президенти Владимир Путин жума куни, 19 декабр куни журналистлар билан “Тўғридан тўғри мулоқот”да шундай фикр билдирди.
Сиёсатчининг сўзларига кўра, Европа давлатлари ҳалигача музлатилган Россия активларидан фойдаланмаган, чунки “талончилар учун оқибатлар оғир бўлиши мумкин”. “Бу шунчаки имижга зарба эмас — бу ишончни емириш, бу ҳолатда евроҳудудга бўлган ишончни. Чунки, албатта, ўз олтин-валюта захираларини евроҳудудда кўп мамлакатлар сақлайди, фақат Россия эмас”, — деди Путин.
У қўшимча қилди: суверен активлар ҳисобидан кредит бериш “оқибатлар”ни ҳам англатади — “ҳар бир мамлакат бюджети учун ҳам, бу бюджет қарзини оширади”.
Россия президенти тахмин қилди: агар активларни мусодара қилиш амалиёти пайдо бўлса, кейин уни “турли баҳоналар билан кўпайтириб бориш” мумкин бўлади. У, шунингдек, Россия ҳукумати ўз манфаатларини ҳимоя қилишини — аввало судларда — ва “сиёсий қарорлардан мустақил бўладиган” шундай юрисдикцияни топишга ҳаракат қилишини айтди.
19 декабрга ўтар кечаси Европа кенгаши раиси Антониу Кошта ЕИ саммити иштирокчилари 2026–2027 йилларда Украинага 90 млрд евро миқдорида молиялаштириш ажратиш тўғрисида қарор қабул қилганини маълум қилди. Reuters агентлиги маълумотларига кўра, ЕИ ўзи амалга оширадиган қўшма қарз олиш варианти тасдиқланган.
Саммитдан кейин Германия канцлери Фридрих Мерц изоҳ беришича, Украина бу кредитни фақат Москва Киевга уруш туфайли етказилган зарар учун компенсация тўлаб берганидан кейингина қайтариши керак бўлади. Агар Россия зарарни қоплашдан бош тортса, ЕИ Украина қарзини сўндириш учун музлатилган Россия активларидан фойдаланади, деди канцлер.
Мавзуга оид
14:20 / 11.06.2026
Россиядан кетган фуқароларнинг мол-мулки хатланиши мумкин
09:15 / 09.06.2026
Путин ва Нетаньяҳуга ордер берган прокурор вақтинча ишдан олинди
20:34 / 08.06.2026
Хоминаий ўлдирилгач, Россияда Путинни қўриқлаш учун яратилган кузатув тизими ўчириб қўйилди
20:04 / 08.06.2026