Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Яшнободда Lacetti қарама-қарши йўлакка чиқиб кетиб Nexia-3 билан тўқнашди
Пойтахтнинг Яшнобод туманида рул бошқарувини йўқотган Lacetti ҳайдовчиси йўлнинг қарши тарафига ўтиб кетди. Nexia-3 билан бўлган тўқнашувда йўловчи вафот этди, ҳар икки ҳайдовчи жароҳатланди.
Тошкентнинг Яшнобод тумани Маҳтумқули кўчасида 20 декабр куни икки автомобил тўқнашиши оқибатида бир киши вафот этди, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳри ЙҲХБ.
Соат 03:45 ларда 2004 йилда туғилган Ж.Й. Lacetti автомашинасини бошқариб кетаётиб, руль бошқарувини йўқотган ва қарама-қарши томонга ўтиб кетган. Нариги йўлда 1977 йилда туғилган С.А. бошқарувидаги Nexia-3 билан тўқнашув содир бўлган.
ЙТҲ оқибатида Nexia-3 йўловчиси вафот этди, тарқалган суратларда машина ҳам жиддий шикастланганини кўриш мумкин. Ҳайдовчиларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди.
Ҳолат юзасидан пойтахт ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш; ўша қилмиш одам ўлишига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.
Бу ҳолатда айбланувчи муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Мавзуга оид
12:35
Lacetti иккига бўлиниб кетган авария оқибатида икки киши ҳалок бўлган
10:58
Тошкентда Lacetti чироқ устунига бориб урилди
10:44 / 07.07.2026
Буви ва набиранинг фожиали ўлими: Андижондаги ЙТҲ қасддан одам ўлдириш дея малакаланиши керак
09:00 / 05.07.2026