Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Тошшаҳартрансхизмат» автобус шиналари ҳолати юзасидан расмий муносабат билдирди
Ижтимоий тармоқларда King Long русумли автобусларнинг автошиналари ҳолати талаб даражасида эмаслиги акс этган видеолар тарқалгани ортидан «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ мазкур ҳолат юзасидан расмий изоҳ берди.
Ижтимоий тармоқларда King Long русумли автобусларнинг автошиналари ҳолати қониқарли эмаслиги акс этган видеолавҳалар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ қатор маълумотларни тақдим этди.
Жамият билдиришича, Хитой Халқ Республикасидан харид қилинган King Long ва Yutong русумли автобус ва электробусларни тасарруф этиш бир вақтда бошланган. Шу боис, ҳар йили куз-қиш мавсумида ушбу автобус ва электробуслардаги автошиналарни оммавий равишда алмаштириш даври ҳисобланади.
Қайд этилишича, «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ томонидан автошиналарга бўлган эҳтиёжни қоплаш мақсадида уларни ўрнатилган тартибда алмаштириш ишлари жорий йилнинг ёз мавсумидан бошлаб амалга оширилмоқда.
Шунингдек, ҳозирги кунда автошиналарни босқичма-босқич харид қилиш ва уларни янгиларига алмаштириш бўйича тегишли чоралар кўрилаётгани, мазкур масала «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ томонидан доимий назоратда экани маълум қилинди.
Мавзуга оид
21:03 / 06.06.2026
Тошкентда автобус орқага юраётган пайти пиёдани босиб кетди
08:39 / 03.06.2026
Тошкентдан Иссиқкўлга мавсумий автобус қатновлари йўлга қўйилади
22:38 / 23.05.2026
Тошкентдан воҳа вилоятларига қўшимча автобус рейслари йўлга қўйилди
17:13 / 29.04.2026