Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 11 ой якунида мамлакатнинг чакана савдо товар айланмаси 403 трлн сўмни ташкил этган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 11 фоизга ошгани билдирилди. Шу билан бирга, 1 декабр ҳолатига чакана савдо соҳасида фаолият кўрсатаётган тижорат корхоналари сони 86 197 тага етган.

Улгуржи савдо сегментида ҳам ўсиш қайд этилган. Маълумотларга кўра, 2025 йилнинг январ–ноябр ойларида улгуржи савдо товар айланмаси 443,4 трлн сўмни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 12,8 фоиз ўсган. 1 декабр ҳолатига эса республикада улгуржи савдо соҳасида 51 497 та тижорат корхонаси фаолият юритмоқда.

Статистика қўмитаси тақдим этган кўрсаткичлар савдо соҳасида фаоллик ортганини, бозорда товар айланмаси кенгаяётганини ҳамда чакана ва улгуржи сегментларда корхоналар сони барқарор сақланаётганини кўрсатиши таъкидланмоқда.