Мирзо Улуғбек туманидаги Султония кўчасида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилиши маълум қилинди. Шу муносабат билан 04.01.2026 йил соат 16:00 дан 12.01.2026 йил кунига қадар ушбу кўчада автоуловлар ҳаракати вақтинча чекланади.

Шунингдек, Султония кўчасига туташ ҳудуддаги Шўртепа, Шўртепа 1-тор ва Султония 5-тор кўчаларида ҳам автоуловлар ҳаракати қисман чекланиши қайд этилди.

Ушбу ҳудудда истиқомат қилувчи фуқаролар ўз автоуловлари орқали Буюк ипак йўли кўчасидан ҳаракатланиб кириши мумкин бўлади.

Маълумотда юзага келадиган ноқулайликлар учун узр сўралган ва ишлар якунлангач, замонавий йўл тузилмасида ҳаракатланиш имконияти яратилиши таъкидланган.