“Ўзбекистон–2030” стратегияси лойиҳасида Янги Ўзбекистонни барпо этишда Олий Мажлис палаталари ва сиёсий партиялар ролини янада ошириш вазифаси доирасида қонун ижодкорлиги тизимини такомиллаштиришга қаратилган устувор йўналишлар кўзда тутилмоқда.
Жумладан, 386-бандда қонун ижодкорлиги жараёнларини 100 фоиз рақамлаштириш ҳамда мазкур жараёнларга сунъий интеллект технологияларини қўллаш вазифаси белгиланган. Бунда норма ижодкорлиги фаолиятининг ислоҳотлар билан уйғунлигини таъминлаш ва давлат ҳуқуқий сиёсатининг институционал асосларини ривожлантириш мақсад қилинган.
387-бандга кўра, қонунчилик ҳужжатларини мақбуллаштириш натижасида тартибга солиш юкини камида 30 фоизга қисқартириш режалаштирилмоқда. 388-бандда эса тўғридан-тўғри амал қиладиган қонунларни қабул қилиш амалиётини кенгайтириш, уларнинг улушини камида 60 фоизга етказиш кўзда тутилган.
389-бандда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг тартибга солиш таъсирини баҳолаш кўрсаткичини 100 фоизга етказиш белгиланган.
















