Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Днипропетровск ва Запорижжя вилоятлари РФ сабабли электрсиз қолди
Россиянинг энергетика инфратузилмасига зарбалари оқибатида Украинанинг Днипропетровск ва Запорижжя вилоятлари деярли тўлиқ электр таъминотисиз қолди, деб хабар қилди Энергетика вазирлиги ва маҳаллий ҳокимиятлар. Сув таъминотида ҳам муаммолар бор.
Фото: Stringer/REUTERS
Россиянинг Днипропетровск ва Запорижжя вилоятларидаги муҳим инфратузилмага қилган ҳужумлари натижасида ушбу ҳудудларда электр энергияси бўйича фавқулодда ўчиришлар амалга оширилди. Бу ҳақда Украина Энергетика вазирлигининг Telegram’даги хабарларида, Запорижжя вилояти ҳарбий маъмурияти (ВҲМ) раҳбари Иван Федоров, Днипропетровск вилояти кенгаши раиси Николай Лукашук, Украина жамоалар ва ҳудудларни ривожлантириш вазири Алексей Кулеба ҳамда ДТЭК компаниясининг 7 январ, чоршанба куни кечқурун эълон қилинган маълумотларида айтилган.
Украина Энергетика вазирлиги маълумотига кўра, Россиянинг Украина энергетика инфратузилмасига қилган ҳужумлари сабаб Запорижжя ва Днипропетровск вилоятлари “деярли тўлиқ” электрсиз қолган.
“Украинага, шу жумладан Запорижжя вилоятига қилинган ҳужум сабаб электр таъминотига чекловлар жорий этилган. ‘Запорожьеоблэнерго’ мутахассислари тизимни тиклаш ва барқарорлаштириш устида ишламоқда, — деб ёзди Иван Федоров. — Сув таъминоти ва шифохоналар генераторлардан ишлашга ўтказилди — критик инфратузилма фаолият кўрсатмоқда”.
Ўз навбатида, Николай Лукашук кенг кўламли электр узилишлари натижасида мобил алоқа билан боғлиқ муаммолар юзага келиши, шунингдек ҳаво ҳужумлари ҳақида огоҳлантирувчи сиреналар ишламай қолиши мумкинлигини огоҳлантирди.
Алексей Кулеба эса “Днипро шаҳрида ва вилоятнинг айрим аҳоли пунктларида хавфсизлик вазиятини инобатга олган ҳолда тиклаш ишлари давом этмоқда — аҳолига иссиқлик ва сувни имкони борича тезроқ қайтариш учун”, дея қайд этди. “Таъмирлаш бригадалари кучайтирилган режимда ишлаяпти”, — деб қўшимча қилди у. Унинг постида айтилишича, Запорижжяда сув таъминоти муқобил электр манбалари ёрдамида қайта тикланган.
Кулебанинг хабарига кўра, жабр кўрган ҳудудларда поездлар ҳаракати тўхтатилмаган. “Укрзализниця” ҳам кенг кўламли электр узилишларига тезкор тарзда жавоб қайтармоқда. Ҳудудлардаги барча поездлар захирадаги тепловоз тортишига ўтказилмоқда, сигнализация ва алоқа усуллари захира таъминотидан ишлаяпти”, — дея таъкидлади вазир.
Мавзуга оид
08:26
Россия армияси тунда Киев ва Лвивга ҳужум қилди: ҳалок бўлганлар бор
22:43 / 08.01.2026
Ироқ «Лукойл»нинг энг йирик хорижий активини миллийлаштиради
14:59 / 08.01.2026
Днипрода Россия дронлари ҳужумида етти киши жабрланди
08:47 / 08.01.2026