Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Прокуратура ходимлари куни: президент табриги ўқиб эшиттирилди, мукофотлар топширилди
Бугун прокуратура органлари ходимлари куни муносабати билан ўтказилган тантанали тадбирда президент Шавкат Мирзиёевнинг соҳа ходимлари ва фахрийларига йўллаган байрам табриги ўқиб эшиттирилди. Шунингдек, президент фармони билан мукофотланган ходимларга давлат мукофотларини президент администрацияси раҳбарининг ўринбосари Нодира Ҳакимова топширди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Бугун мамлакатда Ўзбекистон прокуратура органлари ходимлари куни нишонланмоқда. Шу муносабат билан ташкил этилган тантанали тадбирда президент Шавкат Мирзиёевнинг прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига йўллаган байрам табриги ўқиб эшиттирилди.

Қутловда сўнгги йилларда тизимда амалга оширилган ислоҳотлар натижасида прокуратура органлари халққа янада яқинлашиб, инсон қадри, ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларни бевосита жойларда таъминлаётган тизимга айлангани алоҳида таъкидланди.
Хусусан, ўтган йилда қарийб 512 минг нафар фуқаронинг бузилган ҳуқуқлари тиклангани, 54 мингга яқин мурожаат, жумладан 29 мингга яқин тадбиркор масалалари ижобий ҳал этилгани тизим фаолияти самарадорлигини кўрсатиб бериши қайд этилди.



Шунингдек, маҳаллаларда жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган тизимли профилактика ишлари натижасида оғир тоифадаги маҳаллалар сони қарийб 1,5 баробар камайгани айтилди. Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш йўналишида ҳам минглаб ҳуқуқбузарликларнинг олди олингани, давлат ва жамият манфаатларига етказилган катта миқдордаги зарарлар ундирилгани таъкидланди.
Президент табригида рақамлаштириш, кибержиноятларга қарши курашиш, тергов жараёнларига замонавий технологияларни жорий этиш, очиқлик ва шаффофликни янада кучайтириш долзарб вазифа экани алоҳида қайд этилди. Прокуратура ходимлари қонун устуворлиги ва адолат тимсоли бўлиб, халқ ишончини оқлаши зарурлиги таъкидланиб, соҳа вакилларига масъулиятли ҳамда шарафли хизматда улкан муваффақиятлар тилаб қолинди.

Қайд этилишича, куни кеча президент фармони билан прокуратура ходимларидан бир гуруҳи орден ва медаллар билан тақдирланган эди. Бугунги тадбирда президент администрацияси раҳбарининг ўринбосари Нодира Ҳакимова ушбу юксак мукофотларни топширди.
Мавзуга оид
19:07 / 14.02.2026
Жапаров бош прокурорнинг биринчи ўринбосарини ишдан бўшатди
17:36 / 07.02.2026
Президент танқидидан сўнг прокуратурада бир гуруҳ ходимлар нафақага кузатилди
11:23 / 08.01.2026
Президент прокуратура ходимлари ва фахрийларини касб байрами билан табриклади
08:30 / 08.01.2026