Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон раҳбари Али Хоминаий норозилик намойишлари фонида халққа мурожаат қилди
У давлат намойишчилар олдида чекинмаслигини таъкидлади ва фуқароларни АҚШ президенти Доналд Трампга умид боғламасликка чақирди.
Фото: Reuters
Эрон олий раҳбари Али Хоминаийнинг айтишича, давлат намойишчилар қаршисида «чекинмайди», улар «безорилар» ва «қўпорувчилар». Унинг нутқи давлат телевидениеси орқали намойиш этилди, деб хабар берди Al-Arabiya.
Али Хоминаий декабр ойи охиридан бери мамлакатни қамраб олган норозилик намойишлари бошланганидан бери биринчи марта халққа мурожаат билан чиқди. Унинг сўзларига кўра, намойишчилар АҚШ президенти Доналд Трампга ёқиш учун кўчаларни тўлдирмоқда. Шу билан бирга, Хоминаий фуқароларни АҚШ президентига умид боғламасликка чақириб, Трампнинг қўллари «мингдан ортиқ эронликларнинг қони билан булғанганини» таъкидлади. Шунингдек, у «мутакаббир» Америка етакчиси 1979 йилги инқилобдан олдин Эронда ҳукмронлик қилган империя сулоласи каби «ағдарилишини» башорат қилди ва Трампни АҚШ ички ишлари билан шуғулланишга чақирди.
Эрондаги оммавий намойишлар декабр ойида миллий валютанинг қадрсизланиши ва нархларнинг ошиши туфайли бошланди. Бир қатор шаҳарларда акциялар полиция билан тўқнашувларга айланиб кетди, шиорлар эса сиёсий тус олди - намойишчилар ҳозирги тузумга қарши чиқди. Ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари кўздан ёш оқизувчи газ ва жанговар патронлардан фойдаланган хавфсизлик кучлари билан тўқнашувларда ўнлаб қурбонлар ва минглаб ҳибсга олинганлар ҳақида хабар берди. Рақамларни мустақил равишда текшириш имконсиз. Ўз навбатида, Доналд Трамп АҚШ Эрондаги вазиятни диққат билан кузатиб бораётганини айтди.
«Уларнинг (Эрон ҳукумати) ишлари жуда ёмон. Мен уларга шуни тушунтирдимки, агар улар одамларни ўлдиришни бошласа, одатда тартибсизликлар пайтида шундай қилишади, агар улар буни қилса, биз уларга жуда кучли зарба берамиз», деди АҚШ президенти.
8 январ куни кечқурун Эронда норозилик намойишлари авж олиши фонида интернет ўчирилгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Мавзуга оид
22:40 / 09.01.2026
«Ғарбий яримшар — бизники». АҚШнинг уч асрлик даъвоси яна кун тартибида
22:33 / 09.01.2026
Трамп Путинга сабр-тоқати тугаётгани ҳақида сигналлар юбормоқда – ОАВ
22:07 / 09.01.2026
Франция НАТО аъзолигидан чиқиши мумкин
21:18 / 09.01.2026