Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сил ва ўпка касалликларига сунъий интеллект ёрдамида ташхис қўйилади – Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жорий йилда 1 миллион нафар аҳолини латент сил инфекциясига текшириш, олис ва чекка ҳудудларда яшовчи 200 минг кишини бепул тиббий кўрикдан ўтказиш режалаштирилган.
Ўтган йили Ўзбекистонда аҳолининг сил билан касалланиш кўрсаткичи 3,7 фоизга камайди, деб маълум қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.
Қайд этилишича, бунда Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази ва унинг Фарғона вилояти филиалида “BD MAX” деб номланувчи илғор ташхис усули жорий қилингани муҳим аҳамият касб этди.
Мазкур технология инсон омили иштирокини камайтириб, биохавфсизликни оширади ва 2–3 соат ичида ишончли ташхис натижаларини тақдим этади.
Маълумот берилишича, охирги 3 йил мобайнида суъний интеллект дастури билан жиҳозланган 50 та ултрапортатив рентген ускунаси барча вилоятларга етказилган бўлиб, бу йил респиратор касалликлар кўп учрайдиган туманлар яна 40 та "сунъий идрок"ка асосланган мобил рентген ускунаси билан таъминланади. Бу технология ёрдамида барча маълумотлар “DHIS-2” ягона электрон реестрига жамланиб, касалликларни таҳлил қилиш ва прогнозлаш имконияти яратилади.
Шунингдек, маҳаллалар даражасида ихтисослашган тиббий хизматни кучайтириш, телетиббиётни ривожлантириш, 1 миллион нафар аҳолини латент сил инфекциясига текшириш, олис ва чекка ҳудудларда яшовчи 200 минг кишини бепул тиббий кўрикдан ўтказиш режалаштирилган.
Мавзуга оид
17:45 / 01.05.2026
Барча давлат тиббиёт муассасалари босқичма-босқич мажбурий лицензияланади
21:00 / 27.04.2026
Олимлар юрак саратонининг кам учраши сабабини аниқлади
09:16 / 25.03.2026
Ўзбекистонда тиббиёт соҳасида энг кўп корхона қайси давлатларга тегишли?
18:01 / 05.03.2026