Ўзбекистон | 12:18 / 19.01.2026
32256
2 дақиқада ўқилади

Ҳақиқий қиш ҳавоси – январ охирида қандай об-ҳаво кутилмоқда?

Январ ойининг учинчи ўн кунлиги совуқроқ ва намгарчиликларга бой ўтиши кутилмоқда. 22 январ куни навбатдаги қорларнинг гувоҳи бўламиз. Андижон ва Наманганда ҳам ерларни оқартирувчи қор ёғиши кутилмоқда.

Сибир антициклонининг бир чеккаси январнинг учинчи ўн кунлиги учун минтақа об-ҳавосини белгилаб, бу каби позицияда шаклланган атмосфера жараёни Ўзбекистон учун январнинг учинчи декадаси бироз совуқ ва намгарчил ўтишини таъминлайди.

Январнинг учинчи ўн кунлигида катта қишлоқ хўжалиги ер майдонлари ҳақиқий қишки тиним даврига киради. Кўплаб ҳудудларда суткалик ҳаво ҳарорати нол даражадан пасайиши кўп кузатилади. Тунги муддатларда айрим даврларда ҳарорат минимуми -10 даража совуқдан ҳам пастлайди.

Январнинг учинчи декадасида иккита нам ҳаво оқими минтақага кириб келиши мумкин. Биринчи намлик 21-22 январ кунлари, иккинчи намлик 26-27 январ саналирига тўғри келиши мумкин. Ушбу кунларда ҳудудларда кўпроқ қор ҳодисаси кузатилади. Асосий қорлар 22 январ куни кузитилиши ойдинлашмоқда

Шокир Шарипов
Тайёрлаган Шокир Шарипов

Мавзуга оид