2026 йилда Ўзбекистонда илк марта 140 мингта хонадонга эга кўп қаватли уйлар қурилади. Бозорда рақобат ошиб, девелоперлар турли чегирмалар, бўлиб тўлаш имкониятлари ва бонусларни таклиф қиляпти. Бундай вазиятда шошқалоқлик билан қарор қабул қилиб қўймаслик учун кўчмас мулк бўйича мутахассис Бобур Жафаровнинг маслаҳатлари асқотади.
- Умуман олганда ҳовли харид қилган яхшими ёки кўп қаватли уйдан хонадон?
- Бу қизиқ савол. Биринчидан, бу барибир иқтисодий томондан келиб чиқади.
Мисол учун, квартиранинг ҳам яхши, қулай томонлари бор, участканинг ҳам қулай томонлари бор. Участка қиммат дегани зўр дегани эмас. Унинг минуслари ҳам бор-да. Олдин ўзингиз ҳал қилишингиз керак. Мисол учун, сизда балким участкага етадиган пулингиз бордир, лекин квартира ҳам сизнинг оилангиз учун мос бўлиши мумкин.
Бу дегани, мисол учун, ўша 200-300 минг доллар пул, участканинг пули, марказдан битта квартира олиб туриб, яхши инфраструктура, парковкаси, боғлари бор, мисол 100-150 квадрат атрофида яшашингиз мумкин. Агар сизнинг оилангиз ёш оила бўлса - эрталаб ишга кетасиз, кечқурун келасиз дом қулай. Саёҳат қиладиганларга ҳам, мисол учун, шундоқ қулфлайсиз, кетасиз. Домда ўзининг қоровули бор, қараб туради.
Лекин участкада унинг минуслари бор. Мисол учун, уйда уй ҳайвонлари бўлиши мумкин, котёл ишлаб туради, бошқа системалар. Газонларни ўришингиз керак, ёзда дарахтларга қарашингиз керак. Хуллас, мана шунақа минуслари бор.
- Бобур ака, уйни сотиб олаётганда нимага эьтибор бериш керак?
- Уй олишда, албатта, биринчи ўринда - локация. Локация деганда, мисол, сизнинг яқинларингиз ўша маҳаллада туриши сизга қулайроқ бўлади. Ота-онангиз ёки ошна-оғайниларингиз ўша жойларда яшашлари. Кейин, автобус, метроларга яқинроқ бўлиши керак. Албатта, ундан кейин бошқа техник томонларга ҳам эътибор бериш керак. Мисол, домнинг қандай қурилгани. Уни юзаки кўришингиз ҳам мумкин, мисол, қандайдир ёриқлар бўлиши мумкин. Буни энг яхшиси, таниш бирорта прораб ёки бўлмаса дизайнер, архитектор танишлар бўлса олиб келиб, бемалол маслаҳатлашиб олсангиз бўлади. Улар чуқурроқ, ичкаридан кўриб бера олади.
Мустаҳкамлигига, биринчи ўринда. Ундан кейин ички дизайнларини бемалол, хоҳлаганингизча қилишингиз мумкин. Квартирада инфраструктура яхшироқ бўлади, чунки катта кўчага яқинроқ, автобус бекатларига яқин бўлади. Участкаларда бу масала сал оғирроқ, у ичкарироқда бўлади. Шуни ҳам ҳисобга олиш керак.






