Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тадбиркорнинг лойиҳа ҳужжатларини асоссиз кечиктирган қурилиш бошқармаси ходими жавобгарликка тортилди
Қурилиш бош бошқармасининг Яккасарой туман бўлими архитектори томонидан тадбиркорнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари асоссиз равишда келишиб берилмасдан, пайсалга солиб келинган. Архитекторга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Тадбиркорнинг лойиҳа ҳужжатларини келишишни кечиктирган масъул ходим жавобгарликка тортилди, дея хабар берди Бизнес-омбудсман ахборот хизмати.
Қайд этилишича, «Х.Х.О.Б.» МЧЖ Тошкент шаҳар Қурилиш бош бошқармаси ходимларининг хатти-ҳаракатидан норози бўлиб мурожаат қилган. Аниқланишича, Қурилиш бош бошқармасининг Яккасарой туман бўлими архитектори томонидан тадбиркорнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари асоссиз равишда келишиб берилмасдан, пайсалга солиб келинган.
Мазкур ҳолат ўрганилганда, тадбиркорнинг эътирозлари асосли экани тасдиқланган. Кўрилган тезкор чоралар ва қўйилган қонуний талаблар натижасида туман архитектори лойиҳа-смета ҳужжатларини қайта кўриб чиқиб, ижобий хулоса берган.
Шу билан бирга, хизмат вазифасига совуққонлик билан қараган ва қонунбузилиш ҳолатига йўл қўйган Қурилиш бош бошқармаси Яккасарой туман бўлими масъул ходимига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Мавзуга оид
17:09 / 16.07.2026
“Турон” метро бекати томининг бир қисми қулаб, икки киши жароҳатланди
10:39 / 16.07.2026
1 октябрдан идентификаторсиз қурилишга рухсат берилмайди
22:32 / 11.07.2026
Сергелида кўп қаватли тураржой қурилиши тўхтатилди
19:01 / 11.07.2026