Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда кўприк устида иккита автомобил тўқнашди
Яккасарой туманида Муқимий кўчасидаги кўприк устида «Малибу-2» ва Tracker русумли автомобиллар ўзаро тўқнашди. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.
Жорий йилнинг 23 январ куни соат 00:55 ларда Яккасарой тумани Муқимий кўчасидаги кўприк устида бир йўналишда ҳаракатланаётган 2006 йилда туғилган Х.М. бошқарувидаги «Малибу-2» ҳамда 1982 йилда туғилган Ж.Т. бошқарувидаги Tracker русумли автомобиллар тўқнашган.
Маълум қилинишича, тўқнашувдан сўнг «Малибу-2» ҳайдовчиси рул бошқарувини йўқотиб, автомобил ёриткич устунига бориб урилган ва шу тариқа йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборотига кўра, ЙТҲ натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳолат юзасидан ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шу муносабат билан ЙҲХБ ҳайдовчиларни белгиланган қоидаларга қатъий амал қилиш, шунингдек, ҳаракат вақтида оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланишга чақирди.
Мавзуга оид
20:30 / 23.06.2026
Ҳайдовчига суғурта товони учун айбдор томон суғурталовчисига мурожаат қилиш имконияти берилди
19:59 / 23.06.2026
Tesla автопилот режимида уйга урилди ва ичидаги аёлни ўлдирди
17:43 / 23.06.2026
Тошкентнинг 4 та туманида солиқ инспекциялари раҳбарлари ўзгарди
17:35 / 23.06.2026