Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зафаробод тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Н.М. таркибида кучли таъсир қилувчи моддалари мавжуд бўлган 180 дона дори воситасини фуқаро Ф.Б.га 2,2 млн сўмга сотган вақтида ушланди. Тадбир давомида унинг хонадонидан сотиш мақсадида сақлаб келаётган 1 170 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган.

Шунингдек, Департаментнинг Учтепа тумани бўлими ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаро С.А. туман ҳудудидаги савдо дўконида таркибида кучли таъсир қилувчи моддалари мавжуд бўлган 756 дона дори воситасини ўтказиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, мазкур дори воситалари ашёвий далил сифатида олинди.

Яна бир ҳолатда, Департаментнинг Бектемир тумани бўлими иштирокида ўтказилган тезкор тадбирда туман ҳудудидаги “Шарқ” ЙПХ масканида фуқаро А.С. бошқарувидаги Cobalt автомашинаси кўздан кечирилганда, салонда 112 дона таркибида кучли таъсир қилувчи моддалари мавжуд “Регапен” номли дори воситасини ўтказиш мақсадида Тошкент шаҳрига олиб келаётгани маълум бўлди. Дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.