Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2025 йилда умумий овқатланиш корхоналари айланмаси сезиларли кўпайди
2025 йилда Ўзбекистонда умумий овқатланиш соҳаси барқарор ўсишни қайд этган. Кафе ва ресторанларнинг савдо айланмаси ўтган йилга нисбатан 14,7 фоизга кўпайган.
Фото: afisha.uz
Миллий статистика қўмитаси келтирган маълумотларга мувофиқ, 2026 йил 1 январ ҳолатига республикада умумий овқатланиш соҳасида 26 390 та тижорат корхоналари фаолият юритмоқда. Улар қаторига кафе, ресторан, ошхона, тез тайёр таомлар нуқталари ва бошқа овқатланиш хизматлари кўрсатувчи субъектлар киради.
Қайд этилишича, 2025 йилда умумий овқатланиш корхоналарининг жами савдо айланмаси 237,6 трлн сўмни ташкил этган. Бу кўрсаткич 2024 йилга нисбатан 14,7 фоизга ошган.
Умумий овқатланиш соҳасидаги ўсишга аҳоли даромадларининг ортиши, шаҳарларда хизмат кўрсатиш маданиятининг ривожланиши, ички туризм фаоллашуви ҳамда янги кафе ва ресторанлар сонининг кўпайиши ижобий таъсир кўрсатмоқда.
Мавзуга оид
15:43 / 14.02.2026
Ёшлардан кексагача: 2025 йилда туристлар ёши бўйича тақсимот эълон қилинди
09:42 / 14.02.2026
2025 йилда сабзавот етиштиришда Андижон вилояти етакчи бўлди
16:06 / 13.02.2026
Ўзбекистон импортида Хитой, Россия ва Қозоғистон етакчи
15:21 / 12.02.2026