Африка чўчқа иситмаси касаллиги тарқалишининг олдини олиш мақсадида Корея Республикасига киришда карантин талаблари кучайтирилди.
Мамлакатга қуйидаги маҳсулотларни олиб кириш қатъиян тақиқланади: гўшт, сут маҳсулотлари, тухум, янги узилган мевалар, картошка, пўстлоқли ёнғоқ, ҳайвон маҳсулотлари, ўсимлик кўчатлари ҳамда тупроқ.
Кореяга кираётган барча шахслар, жумладан, E-9 визаси билан бораётган ишчиларнинг юк ва багажи қатъий текширувдан ўтказилади.
Қоидалар бузилса, 10 миллион вонгача (тахминан 6 441 доллар) жарима солиниши мумкин.









