Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон дипломатларига экспорт ва инвестиция бўйича янги вазифалар юкланди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда хорижий дипломатик ваколатхоналар фаолиятини янгилаш бўйича устувор вазифаларни белгилаб берди. Асосий эътибор ташқи сиёсат натижадорлигини ошириш ва иқтисодий дипломатияни кучайтиришга қаратилган.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ташқи ишлар вазирлиги ва хорижий дипломатик ваколатхоналар фаолиятини янгилашнинг асосий йўналишларини белгилаб берди, дея хабар қилмоқда “Дунё” АА Daily News Hungary нашрига таяниб.
Манбага кўра, ташқи сиёсий ишлар самарадорлигини ошириш ҳамда иқтисодий дипломатияни янги босқичга олиб чиқиш устувор вазифа сифатида қайд этилган. Хусусан, инвестициялар ва технологияларни жалб қилиш, экспорт бозорларини кенгайтириш, транспорт-логистика йўналишларини ривожлантириш, сайёҳлар оқимини кўпайтириш ҳамда қонуний меҳнат миграцияси учун қулай шарт-шароитлар яратиш каби йўналишларга алоҳида урғу берилган.
Шунингдек, Ўзбекистон фуқароларининг хориждаги ҳуқуқ ва манфаатларини янада фаол ҳимоя қилиш, дипломатик ваколатхоналар ишида расмиятчилик ва ортиқча бюрократик тўсиқлардан воз кечиш зарурлиги таъкидланган.
Мақолада халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни ривожлантириш, мамлакатнинг халқаро имижини илгари суриш, ташқи сиёсий концепцияни янгилаш ҳамда амалий натижаларга йўналтирилган дипломатик корпусни шакллантириш бўйича вазифалар белгилаб берилгани қайд этилган.
Мавзуга оид
17:35 / 15.07.2026
Исломий инвестиция – у нима? Ҳар бир инсон инвестор бўла оладими?
11:57 / 14.07.2026
Пойтахт ҳокимлиги 2034 йилгача берилган реклама паспортларини бекор қилмоқчи: тадбиркор ва давлат органлари ўртасида ҳуқуқий баҳс юзага келди
09:58 / 09.07.2026
Ёнилғи инқирози: Россия дизел экспортини тўхтатди
18:55 / 02.07.2026