Маълум қилинишича, ташриф давомида давлат раҳбари Қўриқлаш бошқармаси фаолияти, жамоат тартибини сақлаш, объектлар хавфсизлигини таъминлаш ва замонавий технологияларни жорий этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишади.

Шунингдек, президент раҳбарлигида ўтказиладиган видеоселектор йиғилишида Тошкент шаҳрида хавфсиз муҳитни шакллантириш, аҳоли осойишталигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда жамоат хавфсизлигини самарали таъминлаш бўйича намунавий амалиётни яратиш чора-тадбирлари муҳокама қилинади.