Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Credit House” ва “In Fin Stroy Invest” уй сотиш шарти билан фуқароларга 490 млрд сўм зарар етказган – президент
Шавкат Мирзиёев уй ва машина олди-сотдиси билан боғлиқ Kun.uz ёритган фирибгарлик ишларига тўхталиб ўтди. Унга кўра, “Credit House”, “In Fin Stroy Invest” қурилиш корхоналари квартира сотиш важи билан 2 минг нафар фуқарони алдаб, 490 млрд сўм пулларини ўзлаштирган, қолаверса, “Умид Автолизинг”, “Ҳалол Автолизинг” компанияси каби фирмалар эса 1800 нафар фуқаронинг 80 млрд сўмини қўлга киритган.
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев 27 январда ўтказган йиғилишида бизнес ниқоби остида даромадли соҳаларга кириб бораётган уюшган жиноятчиликни танқид қилди. Хусусан, давлат раҳбари Kun.uz ёритган ва шу сабаб тергов ҳаракатлари бошланган уй-жой ҳамда машина олди-сотдиси билан боғлиқ фирибгарлик ишларига тўхталди.
Қайд этилишича, шаҳарда квартира сотиш масаласида 3 000 дан зиёд фуқарога 1,3 трлн сўм зарар етказилган. Мисол учун, “Credit House”, “In Fin Stroy Invest” қурилиш корхоналари квартира сотиш важи билан 2000 нафар фуқарони алдаб, 490 млрд сўм пулларини ўзлаштирган.
“Умид Автолизинг”, “Ҳалол Автолизинг” компанияси каби фирмалар эса жами 1800 нафар фуқарога автомашина етказиб беришни ваъда қилиб, уларнинг 80 млрд сўмини қўлга киритган.
“Ўзбекистонда бўляпти бу гаплар. Шунингдек, “Жалолқудуқ Авиатранс” корхонаси Умра зиёрати бўйича 534 нафар фуқарони алдаб, шунчаки Саудия Арабистонига юбориш билан чекланган, етказилган зарар 18 млрд сўм бўлган. Бу ҳам ҳақиқат, бу ҳам Ўзбекистонда бўляпти. Лекин ҳеч ким бонг урмайди. Жаҳонгир Хатамов (Бош прокуратура хузуридаги Департамент раҳбари – таҳр.) ташкилоти бундай уюшган жиноий гуруҳлар фаолиятига қачон барҳам беради? Сизлар қилмасларинг ким қилади, Хатамов?”, деди Шавкат Мирзиёев.
Эслатиб ўтамиз, юқорида санаб ўтилган уй ва машина сотиш билан шуғулланувчи фирмалар билан боғлиқ кейслар ҳақида дастлаб Kun.uz ўзининг тармоқларида хабар берганди, суриштирув материалларини эълон қилганди.
Мавзуга оид
10:28
“Уюшган жиноятчилик бизнес ниқоби остида даромадли соҳаларга кириб боряпти” – Шавкат Мирзиёев
20:22 / 27.01.2026
Шавкат Мирзиёев «Росатом» раҳбари билан ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди
18:13 / 27.01.2026
Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри ИИББ ҳузуридаги қўриқлаш хизмати фаолияти билан танишди
17:40 / 27.01.2026