Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юқори Чирчиқ тумани бўлими ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирда кучли таъсир қилувчи дори воситалари ноқонуний савдоси билан шуғулланиб келган шахс ушланди. Маълум бўлишича, Ф.М. фуқаро М.Х.га 100 дона “Галара” номли дори воситасини 4 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Шунингдек, Департаментнинг Ўрта Чирчиқ тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ҳам худди шундай ҳолат аниқланган. Унда кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган Х.Х. (муқаддам судланган) таркибида кучли таъсир қилувчи моддалари мавжуд бўлган 10 дона “Регапен” номли дори воситасини фуқарога 1 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.















