Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда экоҳуқуқбузарликларни қайд этувчи 6 та камера ишга тушди
Тошкент шаҳрида экологик ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларни тезкор аниқлаш мақсадида Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси томонидан 6 та онлайн кузатув камераси ўрнатилиб, фойдаланишга топширилди.
Фото: Чиқиндиларни бошқариш агентлиги
Тошкент шаҳрида атроф-муҳитга зарар етказувчи ҳолатларни барвақт аниқлаш ҳамда белгиланмаган жойларга чиқинди ташлаш каби қонунбузарликларга қарши курашиш мақсадида 6 та онлайн кузатув камераси ишга туширилди.

Маълум қилинишича, ушбу камералар қуйидаги манзилларга ўрнатилган:
- Олмазор тумани — Чимбой маҳалласи;
- Чилонзор тумани — 16-мавзе Зарқўрғон, 8-мавзе Диёр;
- Янгиҳаёт тумани — Файзли маҳалласи;
- Сергели тумани — Садоқат маҳалласи;
- Юнусобод тумани — Ҳамкоробод маҳалласи.
Қайд этилишича, камералар атроф-муҳитни 360 даражада кузатиб, тасвирга олиш имкониятига эга. Бу эса белгиланмаган жойларга чиқинди ташлаш, ифлослантириш ҳолатлари ва бошқа турдаги экологик ҳуқуқбузарликларни тезкор аниқлаш, қайд этиш ҳамда тегишли чораларни кўришга хизмат қилади.


Мавзуга оид
16:48 / 24.02.2026
Ўзбекистонда сунъий ёмғир ёғдириш бўйича тажриба лойиҳаси яратилади
18:56 / 22.02.2026
Тошкентда меҳмонхона қуриш учун 12 туп қимматбаҳо дарахт кесиб ташланди
16:46 / 17.02.2026
Электромобил эгалари машинасини қувватлашда субсидия олади
08:18 / 09.02.2026