Ички ишлар тизимида 10 га яқин юқори лавозимли амалдорлар ишдан кетди, уларнинг айримлари қамоққа ҳам олинган. Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги криминоген вазият беқарорлиги ва масъулларнинг бунга бефарқлигидан норози. Хўш, нега амалдорлар билдирилган ишончни оқламаяпти? Сўнгги "тозалаш"лар ва янги тайинловлар нимага ишора? Kun.uz студиясида ўтадиган жонли эфир форматдаги суҳбатда шу каби масалалар муҳокама қилинади.