Ўзбекистон Миграция агентлиги 29 январ куни Туркиянинг Меҳнат ва ижтимоий таъминот вазирлиги билан муҳим келишувларга эришилганини эълон қилди.

Келишувлар қуйидагилардан иборат:

- Туркияда ноқонуний мақомда бўлган ўзбекистонликларни депортациясиз легаллаштириш амалиётини давом эттириш;

- Туркияда 3 йил доимий асосда яшаган ўзбекистонликларга шу йил 1 мартдан бошлаб, илк бор иш рухсатномасини бериш;

- Меҳнат вазирлиги ҳузуридаги İŞKUR ташкилоти томонидан талаб юқори бўлган касбларни марказлаштириб, Миграция агентлигига талабнома тақдим қилиш каби масалалар бўйича Битим имзолаш.

Хабарда келишувларнинг бошқа тафсилотлари келтирилмаган.