Соғлом ҳаёт | 10:21
513
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш бозори қарийб 20 трлн сўмни ташкил этди

2025 йилда мамлакатда соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар ҳажми 19,9 трлн сўмни ташкил этди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 14,2 фоизга ошган.

Миллий статистика қўмитаси эълон қилган дастлабки маълумотларга мувофиқ, 2025 йилда Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар ҳажми 19,9 трлн сўмга тенг бўлди. Қайд этилишича, мазкур кўрсаткич 2024 йилнинг мос даври билан солиштирганда 14,2 фоизга ўсган.

Ҳудудлар кесимида энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келиб, 9,1 трлн сўмни ташкил этди. Кейинги ўринларда Тошкент вилояти (2 трлн сўм), Самарқанд вилояти (1,5 трлн сўм), Фарғона вилояти (1,3 трлн сўм) ва Наманган вилояти (900,9 млрд сўм) қайд этилди.

Шунингдек, хизматлар ҳажми Андижон вилоятида 884,8 млрд сўм, Бухоро вилоятида 784,6 млрд сўм, Қашқадарё вилоятида 745,3 млрд сўм, Хоразм вилоятида 678,7 млрд сўмни ташкил этган.

Қолган ҳудудлар кесимида: Сурхондарё вилояти — 511,8 млрд сўм, Жиззах вилояти — 481,7 млрд сўм, Сирдарё вилояти — 359,9 млрд сўм, Қорақалпоғистон Республикаси — 351,3 млрд сўм, Навоий вилояти — 327,6 млрд сўм.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид