Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент ва Фарғона савдо хизматларида юқори кўрсаткич қайд этди
2025 йил январ–декабр ойларида Ўзбекистонда савдо хизматлари ҳажми 187 трлн сўмни ташкил этди. Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 13,8 фоизга ошган.
Миллий статистика қўмитаси тақдим этган маълумотларга мувофиқ, 2025 йилнинг январ–декабр ойларида мамлакатда савдо хизматлари ҳажми 187 трлн сўмга тенг бўлди. Қайд этилишича, мазкур кўрсаткич 2024 йилнинг мос даври билан солиштирганда 13,8 фоизга ўсган.
Ҳудудлар кесимида энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келиб, 68,3 трлн сўмни ташкил этди. Кейинги ўринларда Тошкент вилояти (17,4 трлн сўм) ва Фарғона вилояти (14,1 трлн сўм) қайд этилди. Шунингдек, Самарқанд вилоятида 12,8 трлн сўм, Наманган вилоятида 10,6 трлн сўм, Андижон вилоятида 10,3 трлн сўм, Қашқадарё вилоятида 10,2 трлн сўм савдо хизматлари кўрсатилган.
Қолган ҳудудлар бўйича кўрсаткичлар қуйидагича: Бухоро вилояти — 9,4 трлн сўм, Сурхондарё вилояти — 9,2 трлн сўм, Қорақалпоғистон Республикаси — 6,1 трлн сўм, Жиззах вилояти — 5,8 трлн сўм, Навоий вилояти — 5,2 трлн сўм, Хоразм вилояти — 5,2 трлн сўм, Сирдарё вилояти — 2,5 трлн сўм.
Мавзуга оид
20:48 / 24.04.2026
Тошкентда автобуслар учун яна 16 та йўналиш ташкил этилиб, 70 та янги бекат қурилади
22:00 / 23.04.2026
Президент Тошкентдаги Боғимайдон маҳалласида бунёдкорлик ишлари билан танишди
20:12 / 23.04.2026
Шавкат Мирзиёев Мирзо Улуғбек туманидаги гастрономик туризм кўчаси фаолияти билан танишди
17:48 / 23.04.2026