Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Jibek Joly туристик поезди Қозоғистон, Ўзбекистон ва Тожикистонни ягона йўналишда боғлайди
2026 йил 20–25 март кунлари Jibek Joly халқаро туристик поезди Қозоғистон, Ўзбекистон ва Тожикистонни Буюк Ипак йўли манзиллари бўйлаб маданий-маърифий саёҳат доирасида бирлаштиради.
Фото: Туризм қўмитаси
Остонадан келган хабарларга кўра, шу йилнинг 20–25 март кунлари Jibek Joly халқаро туристик поезди Марказий Осиёнинг уч давлати — Қозоғистон, Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида ягона маданий-маърифий йўналишни амалга оширади. Бу ҳақда «Дунё» АА Liter.kz нашрига таяниб хабар бермоқда.
Қайд этилишича, саёҳат маршрути Буюк Ипак йўлининг муҳим манзиллари бўйлаб ўтади. Янгиланган йўналиш Олмаота – Туркистон – Самарқанд – Душанбе – Тошкент – Олмаота шаҳарларини қамраб олади. Бу галги саёҳатга Душанбе шаҳрининг қўшилгани маршрутни янада кенгайтиргани таъкидланди.
Маълум қилинишича, туристик пакет қийматига поездда ҳаракатланиш, профессионал гидлар ҳамроҳлигидаги экскурсия дастурлари, тарихий обидаларга кириш чипталари ҳамда туроператорлар томонидан ташкил этиладиган барча трансферлар киритилган. Иштирокчилар Марказий Осиё халқларининг баҳорий байрам анъаналари, миллий маросимлар, анъанавий мусиқа ва урф-одатлар билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлади.
Ташаббус минтақавий туризмни ривожлантириш, қўшни давлатлар ўртасидаги маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда Марказий Осиёнинг ягона туристик макон сифатидаги жозибадорлигини оширишга хизмат қилиши қайд этилди.
Мавзуга оид
15:45
Тожикистонда юз берган зилзила кучи Ўзбекистонда ҳам сезилди
18:41 / 02.04.2026
Тожикистон президенти озиқ-овқат нархлари «мисли кўрилмаган даражада» ошишидан огоҳлантирди
20:23 / 31.03.2026
Шавкат Мирзиёев Қозоғистон ташқи ишлар вазири Ермек Кошербаевни қабул қилди
09:40 / 31.03.2026