«2026–2027 йилларда Жиззах вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, қуйидагилар Жиззах вилоятини 2026–2027 йилларда барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий мақсадлари этиб белгиланди, жумладан:
- ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми йиллик ўртача 8,5 фоизга, саноат ишлаб чиқариш ҳажми 7,8 фоизга, бозор хизматлари ҳажми 13,2 фоизга ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажми 4,6 фоизга ўсишини таъминлаш;
- 2026 йилда ишсизлик даражасини 3 фоизга ва камбағаллик даражасини 2,8 фоизга тушириш, Жиззах шаҳри, Шароф Рашидов, Бахмал, Ғаллаорол, Дўстлик, Зомин ва Зафаробод туманларини камбағаллик ва ишсизликдан холи ҳудудга айлантириш.
- Бахмал, Ғаллаорол, Зомин, Фориш ва бошқа туманларнинг 57 та боғдорчиликка ихтисослашган маҳаллаларида 5 минг гектар эски боғ ва токзорларни янгилаш белгиланди.
- Шароф Рашидов, Дўстлик, Ғаллаорол, Арнасой ва Зафаробод туманларида 40 та маҳаллани ўз фаолияти билан қамраб олувчи 5 та тадбиркорлик марказлари ташкил этилади.
- Жиззах шаҳри ва Шароф Рашидов тумани ўртасидаги 40 гектар бўш ер майдонига Янги Жиззах шаҳрини жойлаштириш ҳамда унда 1200 хонадонли 50 та кўп қаватли уйларни қуриш белгиланди.

















