Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Исломободда бўлиб ўтган Ўзбекистон – Покистон бизнес форуми доирасида Go Group компанияси бош ижрочи директори Дур Муҳаммад Аюб билан учрашди.
Қайд этилишича, корхона Покистоннинг қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва экспорт соҳаларида етакчи компаниялардан ҳисобланади.
Учрашувда компаниянинг мамлакат ҳудудларида чорвачилик маҳсулотларини тўлиқ қайта ишлаш занжирига эга агрокластер барпо этиш бўйича режалари қўллаб-қувватланди.












