Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Исломободда HRL Group раиси Зоҳид Рафиқ билан учрашди
Исломобод шаҳрида ўтаётган Ўзбекистон–Покистон бизнес форуми доирасида президент Шавкат Мирзиёев HRL Group компанияси раиси Зоҳид Рафиқ билан музокаралар ўтказди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Исломобод шаҳрида бўлиб ўтаётган Ўзбекистон–Покистон бизнес форуми доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев HRL Group компанияси раиси Зоҳид Рафиқ билан учрашди.
Қайд этилишича, компаниялар гуруҳи қурилиш, тоғ-кон саноати ва энергетика соҳаларида фаолият юритувчи энг йирик корхоналар сирасига киради.
Учрашувда Ўзбекистон тажрибасини қўллаган ҳолда Покистондаги мис, олтин ва ўта муҳим минераллар конларида биргаликда геология-қидирув ишларини олиб бориш истиқболлари муҳокама қилинди.
Шунингдек, мамлакат етакчиси компания раҳбарининг Покистон пойтахти Исломободда Имом Бухорий мажмуаси ҳамда Самарқандда меҳмонхона қуриш бўйича ташаббусларини олқишлади.
Мавзуга оид
11:45 / 24.02.2026
Ҳар пайшанба — вазирлик ва ҳокимликларда «Ёшлар куни» бўлади
11:08 / 24.02.2026
«22 миллиондан зиёд ёшлар тимсолида катта иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий кучни кўрамиз» – президент
08:44 / 24.02.2026
Тошкентда 5 та нимстанция қурилади ва тармоқлар модернизация қилинади
08:22 / 24.02.2026