Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қорақалпоғистоннинг собиқ ички ишлар вазири вафот этди
Жанабай Шилманов 1991–2002 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири лавозимида фаолият олиб борган.
Фото: ИИВ
“Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист”, 2-даражали “Меҳнат фахрийси”, истеъфодаги генерал-майор Жанабай Палимович Шилманов 86 ёшида вафот этди.
Жанабай Шилманов 1940 йил 16 ноябрда Қорақалпоғистон Республикасининг Кегейли туманида туғилган.
Меҳнат фаолиятини 1962–1965 йилларда Тинч океани ҳарбий-денгиз флоти сафида инструктор сифатида бошлаган. Кейинчалик Давлат хавфсизлик қўмитаси тизимида турли лавозимларда фаолият олиб борган.
1987 йилдан Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари, 1991–2002 йилларда эса Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири лавозимида хизмат қилган.
Жанабай Шилманов ички ишлар генерал-майори ҳарбий унвони, 2-даражали «Шон-шараф» ордени ҳамда “Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист” фахрий унвони билан тақдирланган.
2002 йилдан нафақага чиққан Ж.Шилманов Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида қўмита раиси, шунингдек Конституциявий назорат қўмитаси раиси лавозимларида ҳам узоқ йиллар давомида самарали меҳнат қилган.
Мавзуга оид
18:45 / 20.04.2026
Қорақалпоғистонда махсус майнинг зона ташкил этилади
23:08 / 18.04.2026
Қорақалпоғистонда ЙТҲ натижасида автомобил салонида қисилиб қолган ҳайдовчи қутқарилди
11:11 / 15.04.2026
Фото: Қорақалпоғистон ва Хоразмдаги кучли шамол оқибатлари
18:15 / 30.03.2026