Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зўравонлик хавфи остидаги болаларни қўллаб-қувватлаш тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори билан “Зўравонликдан жабрланган, ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида ва ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган болалар ҳамда уларнинг оилаларига ижтимоий хизматларни ташкил қилиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
Низомга мувофиқ, зўравонликдан жабрланган ёки зўравонлик хавфи остида бўлган болалар ва уларнинг оилаларига ижтимоий хизматлар ҳимоя қилиш режаси асосида кўрсатилади. Ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган болалар ва уларнинг оилалари учун эса индивидуал интеграция режаси ишлаб чиқилади.
Қарорга кўра, ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар учун қуйидаги турдаги хизматлар назарда тутилган:
- 6 ойгача бўлган муддатга қисқа муддатли ижтимоий хизматлар;
- 1 йилгача бўлган муддатга узоқ муддатли ижтимоий хизматлар;
- 1 йилгача бўлган муддатга тун-у кун кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар.
Шунингдек, болалар ва уларнинг оилалари учун “Меҳрли оила” хизмати йўлга қўйилади.
Ижтимоий хизмат кўрсатиш истагини билдирган якка тартибдаги тадбиркорлар ёки юридик шахслар “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизимидаги ижтимоий хизматлар кўрсатувчиларнинг ягона реестрига киритилиши шарт. Бунинг учун “Ижтимоий ҳимоя” ахборот тизими орқали сўровнома тўлдирилади ва у 10 иш куни ичида белгиланган талаблар асосида кўриб чиқилади.
Талабларга камида икки нафар психоижтимоий мутахассиснинг мавжудлиги, уларнинг иш стажи ва тиббий маълумотномаси, шунингдек, биноларда санитария ҳолатининг таъминланганлиги киради.
Сўровнома тасдиқланганидан сўнг талабгор ягона реестрга киритилиб, бу ҳақда электрон тарзда хабар берилади.
Мавзуга оид
14:14 / 12.06.2026
Канада ҳам болалар учун ижтимоий тармоқларни тақиқламоқчи
12:53 / 11.06.2026
Машинада унутиб қолдирилган боғча боласи димиқиб вафот этди. Бу Қашқадарёда бир йил ичидаги иккинчи шундай ҳодиса
22:12 / 06.06.2026
Андижонда вояга етмаган қиз билан жинсий алоқа қилган ИИБ ходими қамоққа олинди
13:52 / 26.05.2026