“Она уйи” лойиҳаси Ўзбекистонда 2024 йилдан буён Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан тузилган ҳамкорлик меморандуми доирасида “Дом Мамы” Халқаро жамғармаси филиали томонидан амалга оширилмоқда.  

Лойиҳанинг асосий мақсади — ижтимоий етимликнинг олдини олиш, болани ўз оиласида сақлаб қолиш ҳамда болали аёллар инқирозни енгиб ўтиб, мустақил ҳаёт бошлаши учун зарур шароитлар яратишдан иборат. Бугунги кунда Ўзбекистонда 9 та "Она уйи" ресурс маркази фаолият юритмоқда. Марказлар бир вақтнинг ўзида ўнлаб аёллар ва уларнинг фарзандларини хавфсиз бошпана билан таъминлаш имкониятига эга. Заруратга қараб қабул қуввати мослаштирилади. Аҳолиси кўп ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар сони юқори бўлган ҳудудларда бундай марказларга эҳтиёж катта. Бугунги кунда марказлар Тошкентда 2 та, Самарқанд, Бухоро, Андижон, Чирчиқ, Қувасой, Нукус ва Термизда фаолият юритмоқда. 

JQJ_2306

Лойиҳа ташкилотчиларининг айтишича, "Она уйи"га, аввало, ҳомиладор аёллар ҳамда олти ёшгача фарзанди бўлган, оғир ҳаётий вазиятга тушган оналар (16–40 ёш) қабул қилинади. Асосий мезон — боланинг онасидан ажралиб қолиш хавфи мавжуд бўлишидир. 

Жойлар чекланган ҳолларда қуйидаги тоифадаги аёлларга устуворлик берилади: 

  • оилавий зўравонлик қурбонлари;  

  • бошпанасиз қолган аёллар;  

  • янги туғилган чақалоғи билан оғир вазиятга тушган оналар;

  • ижтимоий етимлик хавфи мавжуд оилалар.  

Ҳар бир мурожаат мутахассислар томонидан индивидуал тартибда баҳоланади. 

Аёллар марказда одатда 6 ойгача яшайди. Зарурат туғилганда ушбу муддат узайтирилиши мумкин. 

JQJ_2296

Ҳар бир аёл учун индивидуал реабилитация режаси ишлаб чиқилади. Унда: 

  • ҳужжатларни тиклаш;  

  • психологик ёрдам;  

  • ҳуқуқий маслаҳат;  

  • касб-ҳунар ўргатиш;