Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Миробод тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “A.A.” МЧЖнинг норасмий ишчиси А.А. ва бошқалар фуқаро Г.Б. ҳамда унинг ота-онасини Саудия Арабистонига бориши учун “виза” ҳужжатларини тайёрлаб, Умра зиёратига юборишни ваъда қилгани маълум бўлди.

Маълумотларга кўра, улар жами 3 150 АҚШ доллари эвазига хизмат кўрсатишини айтган ва олдиндан бўнак сифатида 2 400 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ҳамда 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.