Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ижара хизматлари ҳажми ошди: энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрида
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда Ўзбекистонда ижара хизматлари ҳажми 12,8 трлн сўмни ташкил этди. Кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 19,1 фоизга ўсган бўлиб, энг юқори ҳажм Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келди.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда мамлакат бўйича ижара хизматлари ҳажми 12,8 трлн сўмни ташкил этган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 19,1 фоизга ўсган.
Ҳудудлар кесимида энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрида — 4,5 трлн сўмни ташкил этган. Шунингдек, Тошкент вилояти — 1,5 трлн сўм, Самарқанд вилояти — 1,4 трлн сўм билан юқори кўрсаткичлар қайд этилган.
Қолган ҳудудларда ижара хизматлари ҳажми қуйидагича:
- Қорақалпоғистон Республикаси – 476,6 млрд сўм;
- Андижон вилояти – 761,3 млрд сўм;
- Бухоро вилояти – 699,7 млрд сўм;
- Жиззах вилояти – 259,8 млрд сўм;
- Қашқадарё вилояти – 710,4 млрд сўм;
- Навоий вилояти – 249,3 млрд сўм;
- Наманган вилояти – 442,3 млрд сўм;
- Сурхондарё вилояти – 459,2 млрд сўм;
- Сирдарё вилояти – 196,5 млрд сўм;
- Фарғона вилояти – 900,7 млрд сўм;
- Хоразм вилояти – 319,6 млрд сўм.
Шу тариқа, 2025 йилда ижара хизматлари бозори ўсишда давом этган бўлиб, ҳажм бўйича Тошкент шаҳри етакчи ҳудуд сифатида қайд этилди.
Мавзуга оид
09:15 / 02.04.2026
Таълим хизматлари Ўзбекистонда ўсиш суръати бўйича етакчи бўлди
09:40 / 31.03.2026
Россия ва Қозоғистондан Ўзбекистонга кўчиб келиш кўпаймоқда
09:23 / 26.03.2026
2025 йилда энг кўп хонадон Наманганда фойдаланишга топширилди
09:16 / 25.03.2026