Жаҳон | 07:37
1015
2 дақиқада ўқилади

Википедия-2025: энг кўп кўрилган шахслар саҳифалари

Янги инфографикада 2025 йил давомида Wikipedia’да қайси инсонларнинг саҳифалари фойдаланувчилар томонидан энг фаол тарзда кўрилгани кўрсатилган. Бу жамият эътиборини қайси воқеалар тортаётгани ва коллектив хотирани нималар шакллантираётганини тушунишга ёрдам беради.

Фото: Shutterstock

Wolfram’нинг фойдаланувчиларни жалб этиш бўйича директори Виталий Кауров Википедия саҳифалари кўрилгани статистикасини ўрганиб, қайси воқеалар фойдаланувчилар қизиқишига таъсир қилганини таҳлил қилди. У фақат кўришлар сони ва энг юқори чиққан кунларга эмас, балки қизиқишнинг динамикасига ҳам эътибор қаратди.

The Wikimedia Foundation баҳолашича, одамлар инглиз тилидаги Википедияни ўқишга тахминан 2,8 миллиард соат сарфлаган. Кўпинча айнан воқеалар муайян шахсларга нисбатан эътиборнинг кескин ошишига туртки бўлган. Айрим ҳолларда қизиқиш вақт ўтиши билан сусайган, бошқа ҳолатларда эса қизиқиш пик пайтлардан кейин ҳам, аввалги даражадан юқорироқ бўлиб қолган.

Айрим шахсларда эътиборнинг “базавий линияси” йил бошида ҳам, йил охирида ҳам деярли ўзгармасдан қолган — масалан, Доналд Трамп ёки Илон Маскда. Бошқа, унча танилмаган инсонларга эса, аксинча, вақт ўтиши билан қизиқиш ошиб борган. Муаллиф бунга мисол сифатида Роберт Фрэнсис Превони келтирди — у кейинчалик католик черковининг раҳбари бўлиб, папа Лев XIVга айланган.

2025 йилда энг кўп кўрилган саҳифалар — ўлдирилган америкалик ўнг сиёсий фаол Чарли Кирк, америкалик серияли қотил Эд Гин ва АҚШ президенти Доналд Трамп саҳифалари бўлди. Гинга қизиқиш 2025 йилда чиққан «Монстр: Эд Гин тарихи» сериали билан боғлиқ.

Бир кун ичидаги энг катта пик қизиқиш ҳам Кирк саҳифасига тўғри келган: 10 сентябр куни уни 15 миллиондан ортиқ марта кўришган. Трампга бўлган қизиқиш эса, аксинча, нисбатан барқарорроқ бўлган. Энг юқори пик — 1,4 миллион — 20 январга, яъни унинг инаугурация кунига тўғри келган.

Фото: Vitaliy Kaurov, Wolfram
Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид