Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Афғонистон ташқи ишлар вазири Мавлавий Амир Хон Муттақий билан телефон орқали мулоқот қилди.

Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўз телеграм-каналида маълум қилди.

Унинг ёзишича, суҳбат давомида икки томонлама кун тартибининг ривожланиб бораётган йўналишлари юзасидан фикр алмашилган.

“Хусусан, иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва устувор соҳаларда амалий саъй-ҳаракатларни кучайтиришга алоҳида эътибор қаратдик. Шунингдек, барқарорлик, изчил тараққиёт ва ўзаро фаровонлик асосида яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш ва минтақавий алоқаларни ривожлантиришга содиқлигимизни яна бир бор тасдиқладик”, ”, деб ёзди Саидов.