Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда давлат ўрмон хўжалиги ташкил этилади
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ўрмонларни бошқариш тизимидаги ислоҳотларни давом эттириш ҳамда ўрмон билан қопланган майдонларни кенгайтириш мақсадида Пайариқ туманида Пайариқ давлат ўрмон хўжалигини ташкил этиш ва бир қатор вилоятларда давлат захира ерларидан ўрмон хўжаликларига ер ажратиш назарда тутилмоқда.
Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасига мувофиқ, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Самарқанд, Қашқадарё, Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилояти ҳокимликларининг Пайариқ туманида янги давлат ўрмон хўжалигини ташкил этиш, шунингдек, ўрмон ҳудудлари ва ўрмон билан қопланган майдонларни кенгайтириш учун давлат захира ерларидан тегишли ўрмон хўжаликлари балансига ер майдонларини ажратиш бўйича таклифлари маъқулланиши белгиланган.
Лойиҳада Пайариқ давлат ўрмон хўжалигини ташкил этиш учун, шунингдек, Саройқўрғон давлат ўрмон хўжалигига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратиладиган ер участкалари рўйхати, Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани, Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани ва Тошкент вилояти Оҳангарон тумани захира ерларидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ўрмон хўжаликларига ажратиладиган ер участкалари рўйхати тасдиқланиши кўзда тутилган.
Шунингдек, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилояти ҳокимликлари, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда қатор идоралар ҳамкорлигида:
Самарқанд вилоятида Пайариқ давлат ўрмон хўжалигини ташкил этиш учун ажратиладиган 31 521 гектар, Саройқўрғон давлат ўрмон хўжалигига ажратиладиган 50 000 гектар, Ургут давлат ўрмон хўжалигига ажратиладиган 5 000 гектар, шунингдек Қашқадарё вилоятида Қашқадарё, Шўртан ва Муборак давлат ўрмон хўжаликлари учун белгиланган ер майдонлари ер тоифасини ўрмон фонди тоифасига белгиланган тартибда ўтказиш;
давлат захира ерларидан тегишли ўрмон хўжаликлари балансига ер майдонларини доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратиш таъминланиши белгиланмоқда.
Лойиҳага кўра, Пайариқ давлат ўрмон хўжалиги фаолияти билан боғлиқ харажатлар Самарқанд вилояти маҳаллий бюджети, бюджетдан ташқари маблағлар ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлигига Пайариқ давлат ўрмон хўжалигининг тузилмалари ва штатлар жадвалларини тасдиқлаш, шунингдек, уларни юқори малакали мутахассислар билан тўлдириш вазифаси юклатилмоқда.
Кадастр агентлиги Ер ресурсларининг ҳолати тўғрисидаги миллий ҳисоботга тегишли ўзгартиришлар киритиши, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда эса икки ой муддатда мазкур қарордан келиб чиқадиган қонунчиликка ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш режалаштирилган.
Мавзуга оид
23:04 / 13.06.2026
Самарқандда Россияда ишлашни режалаштираётган фуқаролар учун тест маркази очилади
10:50 / 12.06.2026
Самарқанднинг олис туманларига инвестициялар жалб этилади
17:46 / 10.06.2026
Самарқанд туманлари қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва қайта ишлаш саноатига ихтисослашган ҳудуд сифатида ривожлантирилади
17:45 / 05.06.2026