Тошкент мезбонлик қиладиган FIFA Series 2026 турнири тақвими эълон қилинди. ЎФА хабарига кўра, кичик мусобақа 27-30 март кунлари ўтказилади.

27 март

15:00 Венесуэла – Тринидад ва Тобаго («Пахтакор» стадиони)

19:00 Ўзбекистон – Габон («Бунёдкор» стадиони)

30 март

15:00 Габон – Тринидад ва Тобаго («Пахтакор» стадиони)

19:00 Ўзбекистон – Венесуэла («Бунёдкор» стадиони)

FIFA Series 2026 турнирлари ўртоқлик ўйинлари ўрнини босиши назарда тутилган ва бутун дунё бўйлаб ўтказилади. Эркаклар ўртасидаги баҳсларга Австралия, Озарбойжон, Индонезия, Қозоғистон, Янги Зеландия, Пуэрто-Рико, Руанда ва Ўзбекистон мезбонлик қилади. Аёллар ўртасидаги мусобақалар Бразилия, Кот-д'Ивуар ва Таиландда бўлиб ўтади.

Турнирда иштирок этаётган бешта эркаклар миллий жамоаси - Австралия, Кабо-Верде, Кюрасао, Янги Зеландия ва Ўзбекистон 2026 йилги жаҳон чемпионати иштирокчиси саналади.