Жаҳон | 09:15
624
1 дақиқада ўқилади

Financial Times: Трампнинг Тинчлик кенгаши Ғазо сектори учун стейблкоин яратиш ғоясини ўрганмоқда

Тинчлик кенгаши билан ишлаётган амалдорлар Ғазо сектори учун стейблкоин яратиш имкониятини ўрганмоқда, деб ёзади Financial Times манбаларга таяниб.

Фото: Sky news

Уларнинг сўзларига кўра, бу масала бўйича музокаралар ҳозирча дастлабки босқичда, бундай криптовалютани қандай жорий этиш ҳақидаги кўплаб тафсилотлар эса ҳали аниқланиши керак.

Газета суҳбатдошларидан бири стейблкоин АҚШ долларига боғланиши кутилaётганини, криптовалютани яратишда Форс кўрфази мамлакатларидан бўлган компаниялар, шунингдек, Фаластин компаниялари иштирок этишини айтган.

«Бу Gaza Coin ёки янги Фаластин валютаси бўлмайди, балки Ғазо аҳолисига рақамли транзакцияларни амалга ошириш имконини берадиган восита бўлади», — деди манбалардан бири.

FT таъкидлашича, Исроил билан ҲАМАС гуруҳи ўртасидаги икки йиллик уруш давомида Ғазо секторидаги иқтисодий фаолият кескин қулаган, анъанавий банк ва тўлов тизимлари ҳам жиддий зарар кўрган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид