Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сергелида йирик қуруқ порт лойиҳаси амалга оширилади
Ўзбекистон президентининг АҚШга ташрифи доирасида эришилган олий даражадаги келишувлар мамлакатимизда тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва хорижий инвестицияларни жалб этиш борасида янги истиқболларни очиб берди.
Хорижий инвестицияларни ўзлаштиришнинг якуний босқичи доирасида Сергели тумани ҳокими Даврон Исматов ҳамда АҚШнинг Халқаро тараққиётни молиялаштириш корпорацияси (DFC) вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда амалий ҳамкорликка оид муҳим келишувларга эришилгани қайд этилди.

Маълум қилинишича, мазкур ҳамкорлик доирасида Сергели туманидаги First dry port terminal билан биргаликда йирик қуруқ порт лойиҳасини амалга ошириш белгиланди. Таъкидланишича, ушбу ташаббус DFC корпорацияси учун Ўзбекистондаги илк лойиҳа ҳисобланади.
Қайд этилишича, лойиҳа ҳудудда иқтисодий фаолликни ошириш, шунингдек, кўплаб янги иш ўринларини яратишга хизмат қилади. Лойиҳанинг муваффақиятли ишга туширилиши эса маҳаллий маҳсулотларни Европа давлатларига тўғридан-тўғри етказиб берилиш ҳажмини ошириш ва халқаро товар айирбошлашни сифат жиҳатидан янги даражага кўтаришга хизмат қилиши кутилмоқда.

Мавзуга оид
17:57 / 04.07.2026
Тошкентда янги типдаги мактаблар қурилади: спортзал ва ошхона ертўлада бўлади
17:37 / 04.07.2026
Сергелида канализация иншооти атрофидаги сассиқ ҳид бартараф этилади
17:03 / 04.07.2026
Тошкент шаҳри таркибига ўтган маҳаллаларда инфратузилма бўйича бирорта масала қолмаслиги керак — президент
16:47 / 04.07.2026