Рейдлар давомида вазн ва ҳажм параметрларига риоя қилмаган ҳайдовчиларга нисбатан амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ тегишли чоралар кўрилмоқда.
Автомобил йўллари техник ҳолати таҳлили ва ҳаракат хавфсизлиги маркази ходимлари Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳамда Транспорт назорати инспекцияси билан ҳамкорликда назорат тадбирларини олиб бормоқда.
Рейд жараёнида аниқланган қоидабузарликлар юзасидан белгиланган тартибда чоралар кўрилмоқда.
Ушбу тадбирлар йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, юк транспорти воситалари фаолиятини тартибга солиш ҳамда автомобиль йўлларининг техник ҳолатини сақлашга қаратилган.











