Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон–Россия стратегик шериклик масалалари муҳокама қилинди
4 март куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Бобур Усмонов Россиянинг мамлакатдаги фавқулодда ва мухтор элчиси Алексей Ерхов билан учрашув ўтказди. Учрашувда икки давлат ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Мулоқот давомида олий даражада эришилган келишувларнинг амалий ижроси алоҳида эътибор марказида бўлиб, уларни ҳаётга татбиқ этиш доирасидаги устувор вазифалар кўриб чиқилди.
Томонлар, шунингдек, Ўзбекистон–Россия ҳамкорлиги доирасида икки томонлама ҳамда кўп томонлама форматларда ўтказилиши режалаштирилган бўлажак тадбирлар жадвали юзасидан ҳам фикр алмашди.
Қайд этилишича, учрашувда стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, қўшма ташаббуслар ва келишувларнинг ижросини тизимли равишда мувофиқлаштириш каби йўналишлар бўйича ҳам мулоҳазалар билдирилган.
Мавзуга оид
09:32 / 20.06.2026
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
12:13 / 19.06.2026
Москвага уруш давридаги энг йирик ҳужум – суратлар
08:28 / 19.06.2026